Ўзбекистонда ёшлар меҳнат миграцияси: бугуни ва истиқболи

    Кейинги авлод 23 июл 2020 3604

    “Ўзбекистонда ёшлар меҳнат миграциясини тартибга солиш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий видеоконференция ўтказилди.

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Вазирлар Маҳкамасининг Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти, ХМТ ва ЕХҲТ ҳамкорлигида ташкил этилган халқаро видеоконференцияда мамлакатимиз вазирлик ҳамда идоралари вакиллари, хусусий бандлик агентликлари раҳбарлари, меҳнат миграцияси ва одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича халқаро ва миллий экспертлар иштирок этди.

    Бугунги кунда ХМТнинг ҳисоб-китобларига кўра, халқаро муҳожирлар сони дунё бўйлаб 272 млн. кишига етган ва уларнинг учдан икки қисми меҳнат мигрантлари ҳисобланади. Бу дунё аҳолисининг 3,5 фоизидир. 2019 йилда муҳожирларнинг пул ўтказмалари 689 млрд. АҚШ долларидан ошган.

    70 млндан ортиқ аҳоли яшайдиган Марказий Осиё мамлакатлари учун асосий масалалардан бири бу – ёшлар миграциясидир. Миграция нуқтаи назаридан минтақанинг барча мамлакатларида умумий хусусиятларни кузатиш мумкин. Масалан, Қозоғистон иш берувчи давлат бўлса, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон асосан ишчи кучи етказиб берадиган давлатлар ҳисобланади.

    Маълумотларга кўра, ҳар йили 600 мингдан зиёд битирувчилар меҳнат бозорида барқарор иш ўринларини яратишни талаб қилмоқда ва уларнинг аксарияти иш қидираётганлиги ушбу соҳадаги ишлар етарли даражада олиб борилмаётганини кўрсатади.

    Ушбу вазиятдаги асосий вазифалардан бири тартибли меҳнат миграциясини ташкил қилишдир. 2018 йилда Ўзбекистон Республикасидаги меҳнат мигрантлари умумий сонининг 52 фоизи 16-30 ёшдаги фуқаролар бўлган.

    Ташқи меҳнат миграцияси соҳасини либераллаштириш Ўзбекистон меҳнат мигрантларига халқаро меҳнат бозорининг тўлақонли иштирокчиларига айланишига имкон берди. Хусусан, қабул қилинган ўндан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан ташқари, хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш соҳасида икки томонлама ҳукуматлараро битимлар тузилди. Халқаро стандартлар асосида янги қонунлар ишлаб чиқилмоқда ва мавжудларига ўзгартиришлар киритилмоқда.

    Иш берувчи томонидан меҳнат мигрантлари ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш, меҳнат миграцияси жараёнларининг фаоллашуви ва унда ёшлар иштироки тобора ортиб бораётгани, 30 ёшгача бўлган ёшларнинг миграция жараёнидаги фаол иштироки, мамлакат иқтисодий кўрсаткичининг ўсиши, аҳоли бандлигини вақтинча таъминлашга ижобий таъсир қилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

    – Ўзбекистонда ташқи меҳнат миграциясини ўрганиш, Фарғона, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларидан хорижга ишлаш учун кетаётган мигрантларни танлаб олиш натижалари асосида қуйидаги тенденциялар аниқланди, – дейди «Ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш маркази» ННТ директори Шамил АСЬЯНОВ. – Ўзбекистонда меҳнат миграцияси асосан ташкиллаштирилмаган, чунки мамлакатда миграция соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг зарур ташкилий-ҳуқуқий механизмлари, мигрантларни чет элларда уюшган ҳолда ёллаш, ишга жойлаштириш, ўқитиш, ҳаёти ҳамда соғлиғини суғурталаш ва ҳоказоларни белгиловчи махсус қонунчилик мавжуд эмас.

    Баъзи сабабларга кўра, мамлакатда ташқи меҳнат миграцияси юқори даражада сақланиб қолинмоқда. Мисол учун, Ўзбекистонда иш ҳақи иш берувчи мамлакатлардаги иш ҳақига нисбатан паст. 2017-2018 йилларда Ўзбекистонда энг юқори ўртача иш ҳақи газ ва нефтни қайта ишлаш саноатида кузатилган (400 АҚШ доллар), соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида эса ўртача иш ҳақи паст (150-170 доллар). Қишлоқ хўжалиги соҳасида ишчилар учун иш ҳақи 100 долларгача. Шундай қилиб, мигрантларнинг даромади маҳаллий аҳолининг ўртача даромадидан икки ёки уч баравар кўпдир.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates