Маълум қилинишича, парвозлар 4 июлдан бошлаб якшанба куни амалга оширилади. Қатновлар ҳафтасига сешанба, жума ва якшанба кунлари бажарилади.
Шунингдек, йўналиш бўйича авиачипта нархлари очиқланган:
- Тошкент–Тбилиси — 2 340 000 сўмдан;
- Тошкент–Тбилиси–Тошкент — 4 070 000 сўмдан бошланади.
Шу билан бирга, якшанба куни амалга ошириладиган янги авиақатновнинг учиш вақти маълум қилинган:
- Тошкентдан учиш — 08:10;
- Тбилисига келиш — 10:30;
- Тбилисидан учиш — 11:30;
- Тошкентга келиш — 15:30.