Ўтказилган божхона кўриги давомида, вагонларга юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий оғирлиги 76,8 тонна бўлган минерал ўғитлар ортилгани аниқланди.
Марказий божхона лабораторияси таҳлиллари асосида ўтказилган экспертиза натижаларига кўра, қопларга жойлаштирилган ушбу товарлар «Аммиак селитраси» номли минерал ўғитлар эканлиги тасдиқланди.
Мазкур ҳолатда вақтинча сақловга олинган минерал ўғитларнинг умумий қиймати 261 000 000 сўмдан ошмоқда.