Амударё устидан ўтувчи қўшма кўприкда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади

    “Ўзбекистон темир йўллари” Амударё устидан ўтувчи қўшма кўприкда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилишини эълон қилди.

    Қайд этилишича, Амударё туманининг Қипчоқ – Блокпост стансиялари оралиғидаги темирйўл кесишмасини жиҳозлаш бўйича қўшимча ишлар олиб борилади. Шу муносабат билан 7 май куни соат 14:00 дан 9 май соат 14:00 гача автотранспорт воситалари ҳаракати қўшма кўприкда вақтинча тўхтатилади.

    Ушбу давр мобайнида автотранспорт воситалари ҳаракати Қипчоқ понтон кўприги орқали амалга оширилади.