Ўзбекистонлик шифокор ва ҳамширалар Буюк Британия шифохоналарига ишга жалб қилиниши мумкин

    Ўзбекистон элчихонасида Буюк Британияда хориждан юқори малакали шифокорлар ва ҳамшираларни иш билан таъминлашга ихтисослашган "Triple West Medical" рекрутинг компанияси директори Гурол Махмут билан учрашув ўтказилди.

    Суҳбат давомида Британия томонига Ўзбекистон Ҳукумати томонидан меҳнат миграцияси соҳасида олиб борилаётган ишлар, хорижда ишлаётган ватандошларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш қаратилган давлат дастурлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

    Меҳнат муҳожирларига касб ва тил ўргатиш мақсадида ташкил этилган ўқув ҳамда "Ишга мархамат" мономарказлар фаолияти таъкидланди.

    Британия томони Ўзбекистон Ҳукуматининг мамлакат фуқароларини чет элга тартибли ва хавфсиз ишга жойлаштириш бўйича амалга ошираётган тизимли ишларини юқори баҳолади.

    Таъкидланганидек, соҳадаги ислоҳотлар ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини хорижда талабгор бўлишига ҳамда тайёр мутахассис сифатида юқори ойлик маош олишига сабаб бўлмоқда.

    "Ўзбекистондан олий тоифадаги шифокорларни ишга жалб қилиш учун ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва улар учун касбий тил кўникмаларини эгаллашлари учун ўқувларни ташкил этишга тайёрмиз. Танловдан ўтган шифокорлар Британиядаги нуфузли шифохоналарда иш билан таъминланадилар", деди у.

    Музокаралар якунида "Triple West Medical" рекрутинг компанияси вакилларидан иборат делегациянинг мамлакатимизга амалий сафарини уюштириш ва тегишли давлат идоралари вакиллари билан музокаралар ташкил этишга келишиб олинди.

    2008 йилда ташкил этилган "Трипле West Medical" компанияси Британия ва Ирландиядаги давлат шифохоналари билан малакали хорижий шифокорларни ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорлик қилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates