Канада 5 минг бўш иш ўрни таклиф этмоқда

    Ўзбекистонликлар Канадада 5 минг бўш иш ўрнига таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

    Канада иш берувчилари билан эришилган келишувга кўра, қурилиш, хизмат кўрсатиш ва техник соҳаларга фуқаролар ишга таклиф этилмоқда.

    Дастлаб қурилиш соҳасида:

    − дурадгор;
    − пайвандчи;
    − электрик;
    − сантехник;
    − бетончи;
    − ойначи;
    − том ёпувчи;
    − пол қопламаларини ётқизиш бўйича ёрдамчи;
    − ўрмон хўжалиги ва бошқалар.

    Талаблар ва зарур ҳужжатлар:

    - 18 ёшдан 45 ёшгача бўлиши
    - Ингилиз, француз ёки испан тилларидан бирини билиши
    - Қурилиш касб-таълими мутахассислиги бўйича гувоҳнома, сертификат, диплом
    - Хорижга чиқиш паспорти

    Иш ҳақи: соатига 12,5 $ дан 30 $ гача.

    Рўйхатдан ўтиш

    Ҳар бир номзод маълумотлари иш берувчи ташкилот вакиллари томонидан кўриб чиқилади ва хорижий тилда суҳбатдан ўтказилади.

    71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақами

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates