Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси ўриндошлик асосида мамлакатимизнинг Канададаги элчиси этиб тайинланди

    Сиёсат 9 ноябр 2023 1246

    Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов ўриндошлик асосида мамлакатимизнинг Канададаги (қароргоҳи Вашингтонда) элчиси этиб тайинланди.

    Эслатиб ўтамиз, Фурқат Сидиқов май ойида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида Президент Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширган эди. Шунингдек, у октябрь ойида Ўзбекистоннинг Бразилиядаги элчиси (қароргоҳи Вашингтонда) этиб тайинланганлиги тўғрисидаги ишонч ёрлиғи нусхасини топширган.

    Аввал Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Фурқат Сидиқов 52 ёшда. У 1993 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида «ЎзДэуЭлектроникс» ҚК, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ишлаган.

    2002 йилдан бери ТИВ тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида, Покистондаги элчи, вазирнинг ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

    Фурқат Сидиқов 2017-2023 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШ, шунингдек, ўриндошлик асосида Канада ва Бразилиядаги элчиси бўлиб ишлаган Жавлон Вахобов ўрнига тайинланган.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates