“Дунё“ ААнинг хабар беришича, Тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Босния ва Герцеговина ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Босния ва Герцеговина етакчиси Желька Цвиянович Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг натижаларини юқори баҳолади.
Ҳар икки томон муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичига олиб чиқишга тайёр эканлигини тасдиқлади.