"Дунё" ААнинг хабар беришича, тантанали тадбирдан сўнг бўлиб ўтган қисқача мулоқотда Мальта етакчиси Ўзбекистон Президенти томонидан олиб борилаётган очиқ ва прагматик ташқи сиёсат натижасида икки томонлама муносабатлар фаоллашганини таъкидлади.
Учрашувда халқаро ташкилотлар, шу жумладан БМТ ва ЕХҲТ доирасидаги ўзаро ташаббусларни қўллаб-қувватлашга алоҳида урғу қаратилди.
Абат Файзуллаев 2020-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Австриядаги ва ўриндошлик асосида Венгриядаги элчиси сифатида ишлаган. У бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Венадаги бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили лавозимида фаолият олиб борган.









