Ўзбекистоннинг бутунжаҳон туризм кўргазмасидаги иштироки Испания ОАВ диққат марказида

    Испаниянинг «El Mundo Financiero» веб-сайтида «Мадридда бўлиб ўтаётган «FITUR-2023» бутунжаҳон кўргазмасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилмоқда» сарлавҳали мақола жойлаштирилди.

    Нашрда Мадридда давом этаётган «FITUR – 2023» халқаро сайёҳлик ярмаркасида Ўзбекистон миллий стенди тақдим этилаётгани маълум қилинган. «Ўзбекистоннинг гўзал манзаралари, бетакрор тарихий обидалари, ёрқин миллий матолари кенг намойиш этилмоқда, – дейилади мақолада. - Ўзбек миллий таомлари ва ширинликлари ярмарка иштирокчиларининг катта қизиқишига сабаб бўлаётир».

    «El Mundo Financiero» веб-сайтида эълон қилинган мақолада ёзиллишича, Ўзбекистоннинг халқаро кўргазмаларда иштирок этиши аллақачон анъанага айланган. «Республика сайёҳлик салоҳиятини акс эттирувчи миллий стенд ҳамиша меҳмонлар билан гавжум. Ва бу ажабланарли эмас. Шарқона лаззат, хон-атласнинг ёрқин ранглари, мовий гумбазларининг таровати, Ўзбекистоннинг гўзал табиати ҳар қандай ташриф буюрувчини ўзига ром этмай қолмайди».

    Материалда маълум қилинишича, Ўзбекистонда туризм соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, туризмни барқарор иқтисодий ўсиш ва мамлакатни модернизация қилишнинг қудратли воситасига айлантириш бўйича изчил чора-тадбирлар кўрилмоқда. Туризмни ривожлантиришнинг янги концепцияси доирасида хизматлар кўрсатиш, туристик ҳудудларни ташкил этиш, янги меҳмонхоналар барпо этишнинг замонавий инновацион технологиялари ва усулларини жорий этиш бўйича қатор дастур ва лойиҳалар амалга оширилмоқда.

    «Ушбу сайёҳлик ярмаркасида Ўзбекистоннинг кўплаб сайёҳлик агентликлари иштирок этмоқда, – дея таъкидлайди нашр.- Улар орасида «Uzbekistan Discovery», «El Mundo Tour», «Orient Voyages», «Orient Star Group», «Asian Tour», «Dolores Travel Group», «Avrud Travel», «Farovon Khiva»ва бошқалар бор».

    Мақола интиҳосида ярмарка иштирокчилари эътиборига «FITUR – 2023» халқаро ярмаркаси учун махсус нашр этилган «Ўзбекистонга хуш келибсиз» альбоми тақдим этилгани қайд этилган. «Альбомдан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларнинг диққатга сазовор жойлари ҳақидаги маълумотлар ўрин олган ва нашр ранг-баранг суратлар билан безатилган», деб ёзади «El Mundo Financiero».

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates