Ўзбекистоннинг энг баланд нуқталаридан бири суратга олинди

    Биринчи маротаба Ўзбекистоннинг энг баланд нуқталаридан бири, Ҳазрати султон чўққисининг энг юқори қисмини суратга олишга эришилди.

    Клипмейкер ва фотоблогер Умид Нормуратов Қашқадарё вилоятидаги, баландлиги 4643 метр бўлган Ҳазрати султон чўққисининг энг юқори қисмини суратда олишга муваффақ бўлди.

    Айтишларича, шу кунгача чўққини энг баланд нуқтасини суратга олишга бўлган ҳаракатлар самарасиз якунланган.