Ўзбекистоннинг миграция стратегияси лойиҳаси бўйича таклифлар кўриб чиқилди

    Жорий йил 18 октябрда Сенат ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

    Унда сенаторлар, вазирлик ва идоралар вакиллари, шунингдек, олимлар ва мутахассислар иштирок этди.

    Йиғилишда Ўзбекистоннинг миграция стратегияси лойиҳаси ва ушбу стратегияни амалга ошириш бўйича йўл харитаси лойиҳаси бўйича вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот институтлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан берилган таклиф ва тавсиялар муҳокама этилди.

    Муҳокамалар натижасида аксарият таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилаётган лойиҳани такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланди.

    Йиғилиш якунида билдирилган таклифлар, тавсиялар ҳамда фикр-мулоҳазалар асосида лойиҳа маромига етказилиши ва тез орада Ҳукуматга киритилиши белгилаб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates