Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасидаги ташаббуслари Германия ОАВ диққат марказида

    Яқинда Германиянинг халқаро муносабатлар масалаларини атрофлича ёритадиган «WeltTrends» журнали саҳифаларида таниқли сиёсатшунос Хуберт Тилике қаламига мансуб Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) Самарқандда бўлиб ўтажак саммитига бағишланган мақола эълон қилинди.

    Унда жорий йилда Ўзбекистон ШҲТга раислик қилаётгани, 15 - 16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитда ташкилот олдида турган муҳим масалалар муҳокама қилиниши мўлжалланаётгани қайд этилган.

    Муаллиф Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норовнинг ШҲТ тарихан қисқа вақт ичида дунёдаги энг йирик минтақавий ташкилотга айлангани ва бугунги кунда глобал сиёсий ва иқтисодий муносабатларнинг ажралмас қисмига айлангани ҳақидаги фикрларини қаламга олган.

    Мақолада Ўзбекистон ва ШҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳам очиб берилган. Германиялик экспертнинг ёзишича, мамлакатимиз ШҲТнинг олтита таъсисчи давлатидан бири сифатида ташкилотнинг асосий тамойиллари ва ҳужжатларини, шунингдек, институтларини ишлаб чиқишга салмоқли ҳисса қўшган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017-2021 йилларда ШҲТ саммитларида 50 га яқин йирик ташаббусларни илгари сурди, улар ШҲТнинг тегишли «йўл хариталари», ҳуқуқий, сиёсий ва концептуал ҳужжатлари, шунингдек, янги кўп томонлама ҳамкорлик механизмларида ўз ифодасини топгани ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола этилган.

    Бундан кўзланган мақсад минтақалараро савдо, саноат кооперацияси, инновациялар, «яшил» ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги кўп томонлама ҳамкорликда ташкилот салоҳиятини янада мустаҳкамлашдан иборат эди. «Шанхай руҳи» халқ дипломатияси, дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, янги маданий-гуманитар ташаббуслар, жумладан, ШҲТ кун тартибидаги ҳамкорликнинг янги йўналишлари ва шакллари: ахборот-коммуникация технологиялари, камбағалликни қисқартириш, ташкилотнинг глобал нуфузини ошириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш орқали амалга ошириляпти.

    Мақолада алоҳида таъкидланганидек, Ўзбекистон ШҲТга раислигининг асосий воқеаси «Буюк Ипак йўли дурдонаси» дея эътироф этиладиган Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган саммитдир. Муаллифнинг ёзишича, сўнгги пайтларда Самарқанд муҳим халқаро учрашувлар ўтказиладиган муҳим жойлардан бири бўлиб қолди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates