Ўзбекистоннинг Хитойдаги Элчиси тайинланди

    Воқеа-ҳодисалар 30 декабр 2021 4159

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 28 декабрдаги қарорига мувофиқ Фарҳод Нуритдинович Арзиев Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди.

    Ф.Арзиев дипломатия соҳасида 2002 йилдан буён ишлайди. Вазирлик марказий аппарати ҳамда мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарида катта тажриба тўплаган.

    2014-2017 йилларда. – Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси маслаҳатчиси.

    2017-2020 йилларда – Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикаси ва Бангладеш Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Деҳли шаҳрида)

    2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

    Рус, инглиз ва немис тилларини билади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates