“Дунё“ ААнинг хабар беришича, Аммон шаҳридаги Басман қасрида бўлиб ўтган тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган мулоқот аввалида мамлакатимиз элчиси Ўзбекистон Президентининг Иордания Подшоҳига йўлланган саломларини етказди.
Подшоҳ Абдуллоҳ II бин ал-Ҳусайн мамлакатимиз раҳбарига миннатдорлик изҳор этиб, янги тайинланган элчига муваффақиятлар тилади ҳамда икки қардош юртни боғлаб турувчи тарихий ришталарни янада мустаҳкамлаш ва сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга умид билдирди.
Шунингдек, Иордания томонининг элчи фаолиятида мазкур дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлида ҳар қандай кўмак кўрсатилиши таъкидланди.









