"Ўзбекконсерт" ДМ ахборот хизматининг маълум қилишича, юридик шахс ташкил этган ижодий жамоалардан давлат божи ягона лицензия бўйича ундирилади. Бунда ижодий жамоа унинг барча аъзолари давлат божини тўлашдан озод қилинган шахслардан таркиб топган тақдирдагина давлат божи тўлашдан озод қилинади.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июлдаги ПФ-168-сон Фармонининг 2-бандига асосан ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган шахслар, таълим муассасаларида ўқийдиган талабалар (ўқиш муддати давомида) давлат божини тўлашдан озод этилиши белгиланган.