«Ўзсувтаъминот»: 2020 йилда Тошкентда салкам 12 мингта авария кузатилган

    Мамлакатимизда 14 январ 2021 2041

    2021 йил 14 январь куни «Ўзсувтаъминот» АЖ ва «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ ҳамкорлигида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар учун навбатдаги пресс-тур ўтказилди. Унда Жамият таркибидаги корхоналарнинг бугунги техник ҳолати ва имкониятлари бевосита ўрганилди.

    Пресс-тур давомида Жамият мутасаддилари «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ тарихи ва бугунги фаолияти, йиғилиб қолган муаммолар хусусида иштирокчиларга маълумот бердилар.

    Таъкидланганидек, Тошкент шаҳрини сув билан таъминлашга ихтисослашган корхона 1931 йилдан буён фаолият юритиб келади. Ушбу МЧЖ таркибидаги тармоқ корхоналари анча йиллардан буён хизмат қилади. Пойтахтни сув билан таъминловчи 7 та иншоот эса ўтган асрнинг 60 йилларида қурилган.

    Тошкент шаҳри бўйича жами 3700,8 км. ичимлик суви тармоғи мавжуд бўлиб, ҳозирги кунга келиб 72% ичимлик суви, 60% дан ортиқ оқова сув тармоқлари хизмат муддатини ўтаб бўлган. Буни йилдан-йилга ортиб бораётган сув тармоқларидаги авариялар сонидан ҳам кўриш мумкин. Масалан, 2019 йил давомида 10198 та авария бўйича таъмирлаш ишлари бажарилган бўлса, 2020 йилда қарийб 12 мингта авариялар бартараф этилган. Бундай авариялар сонининг ортиши ичимлик сувининг беҳуда йўқотилишига сабаб бўлмоқда.

    Ҳисоб-китобларга кўра, биргина Тошкент шаҳрининг ўзида халқаро молия институтларидан олинган хориж кредитини қайтариш жараёнида корхона 2019 йилда 54 миллиард сўм эквивалентида зарар кўрган ва 2020 йилда бу кўрсаткич 43,0 миллиард бўлиши кутилмоқда.

    Шунингдек, «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖда қарийб 4 мингдан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилади. Имконият бўлмагани сабабли уларнинг маоши бир неча йиллардан буён оширилмай келмоқда. Айни кунда энг кам ойлик 800 минг — 1 миллион сўм атрофида. Маошнинг пастлиги сабаб ходимлар қўнимсизлиги юзага келмоқда. Айниқса, техник мутахассисларнинг ўртача ёши тобора қариб бормоқда, ёш кадрлар тизим корхоналарида меҳнат қилишни истамаяпти.

    Яна бир муҳим жиҳат, минг литр сув ишлаб чиқарилганда, унинг 25%и, яъни тўртдан бир қисми электр энергияси тўловларига, 3%и ичимлик суви тозалигини сақлаш учун қўшиладиган реагентларга, 20,5%, яъни бешдан бир қисмидан ортиғи ичимлик ва оқова сув иншоотларининг иш рентабеллигини ошириш мақсадида олинган хорижий институтларнинг кредитларни қайтариш учун, 19%и ичимлик ва оқова сув қувурларини таъмирлаш ва қайта таъмирлаш харажатларига кетмоқда.

    Пресс-тур давомида шу ва шу каби таҳлилий маълумотлар журналист ва блогерлар эътиборига ҳавола этилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олдилар.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates