Пандемия бўлсада, аҳолига иш ўринлари яратиляпти

    Мамлакатимизда 11 июл 2020 1779

    Коронавирус пандемияси даврида соғлиқни сақлаш, ички ишлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бир қатор соҳа вакиллари аҳоли саломатлиги сақлаш ҳамда юртимиз тинчлиги таъминлашда куну тун меҳнат қиляпти.

    Бугунги пандемия шароитида аҳолининг ишсиз қатлами сони ошиб кетмаслиги ҳамда иш ўринлари йўқотилишининг олдини олиш мақсадида ободонлаштириш бошқармалари ҳам ўз ҳиссасини қўшаётганлиги диққатга сазовордир.

    Ҳукуматимизнинг карантин шароитида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадда ажратилган маблағлари доирасида Ўрта Чирчиқ туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази маҳаллаларда тозаликни сақлаш юмушлари учун фуқароларни жамоатчилик асосида вақтинчалик ишларга жалб қилинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган июнь ойида 130 нафар ишсиз фуқаро ишга жалб қилиниб, уларга ойлик маош тайинланган. Июль ойида эса 65 та маҳалланинг ҳар бирига 10 тадан, жами 650 нафар фуқарони жамоатчилик асосида ишга қабул қилиш режалаштирилган.

    Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ўринбосари Зуҳра Кутуеванинг таъкидлашича, яна 200 нафар ишсиз фуқарони ички ишлар ҳамда ветеринария бўлимларига вақтинчалик шартнома асосда ишга қабул қилиш кўзда тутилмоқда.

    «Бектемир» маҳалласидаги камбағал оила рўйхатида турувчи Ҳилола Абдуназарова шу вақтгача ҳеч қаерда ишламаган. Ҳозир эса у ишли бўлди.

    –Шу йил май ойидан бошлаб маҳалладаги кўчаларни тозалаш ҳамда ободонлаштириш юмушлари билан шуғулланмоқдаман. Ойлик иш ҳақим ҳам ўз вақтида бериб бориляпти, – дейди Ҳилола Абдуназарова. – Ишимдан хурсандман. Мутасаддиларга раҳмат.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates