Парламентлараро иттифоқ билан амалга ошириладиган режалар кўриб чиқилди

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Осиё хотин-қизлари форуми доирасида Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашув ўтказди.

    Мулоқот чоғида Олий Мажлис Сенати ва Парламентлараро иттифоқ ҳамкорлигининг амалий жиҳатлари муҳокама этилди. Хусусан, келаси йили Ўзбекистонда ўтказиладиган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясининг ташкилий жараёнлари юзасидан фикр алмашилди.

    Ассамблеянинг парламентлар ўртасида халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича ўзаро тажриба алмашиш, Ўзбекистон парламенти фаолияти билан танишиш, 2030 йилгача бўлган стратегияни амалга оширишда парламентларнинг иштирокини фаоллаштириш, БРМга эришиш йўналишларини муҳокама этиш учун муҳим платформа бўлиши алоҳида қайд этилди.

    Шунингдек, мамлакатда ўтказиладиган Ассамблея инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги, ёшлар имкониятларини кенгайтириш, иқлим ўзгаришига қарши курашда парламентлар ҳамкорлигини кучайтиришга хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.

    Учрашув якунида томонлар ҳамкорлик алоқаларининг барча йўналишларини янада фаоллаштиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates