Ўзбекистонда пахта теримига мажбурлаш билан боғлиқ ҳолатлар Сенатнинг Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссияси томонидан назоратга олинди.
Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
“Ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур ҳолатлар зудлик билан ўрганилади ҳамда масъулларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади”, дейилади Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия хабарида.
Шу каби ҳолатлар аниқланган тақдирда 1282 ёки 1092 қисқа рақамларига ёки @munosibmehnat_bot Телеграм боти орқали мурожаат қилиш мумкинлиги билдирилди.