Халқ депутатлари Пайариқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи А.Бобоев иштирок этган сессияда 2023 йил август ойидан буён туманга раҳбарлик қилиб келган И.Жабборов вазифасидан озод этилди.
Шу пайтгача вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган Шунқор Фармонович Худойбердиев Пайариқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Ш.Худойбердиев бундан аввал Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Пастдарғом тумани ҳокими вазифаларида ишлаган.









