ОТМларга педагог ходимларни танловсиз ишга қабул қилишга йўл қўйилмайди

    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

    Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:

    Магистратуранинг охирги босқич талабаларига 0,5 ставкагача педагогик фаолият олиб боришга рухсат берилади;

    Танловда иштирок этувчи талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш вазирликнинг махсус электрон платформаси орқали амалга оширилади;

    ОТМнинг педагог ходимлари фаолиятини ўрганиш ва баҳолашнинг янги KPI тизими жорий этилади;

    Педагогларнинг дарс бериш самарадорлиги талабалар томонидан аноним баҳоланади, деб хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates