Петербургда содир бўлган ёнғинда ўзбекистонлик мигрант қаҳрамонлик кўрсатди

    Шу йилнинг 25 апрели куни тонг саҳар Подолски кўчасидаги тарихий уйда ёнғин чиқди. Ёнғин чоғида одамларга биринчилардан бўлиб, ўша ерда ишлаётган Олим исмли фаррош йигит ёрдамга шошилди.

    — Ишга келган вақтим эндигина соат эрталабки олти бўлганди, — эслайди у. — Қарасам, бир уйнинг ойнасидан олов чиқяпти. Шу ондаёқ ўт ўчирувчиларга хабар қилдим. Улар келганида олов шундай аланга олган эдики, одамлар ойнадан ташқарига чиқа бошлашди. Кўрдимки, аёллар қўрқиб кетганидан ўзларини деразадан ташлашга уринмоқда. Уларга «Сакраманглар, ҳозир сизларни қутқаришади», дедим. Шу пайтда ўт ўчирувчилар нарвонларини ўрнатишаётганди.

    Лекин қўрқувдан ўзини йўқотган одамлар учинчи қаватдан ташлашга тайёр эди. Бу сонияларда Олим оқава сув трубаси орқали осилиб чиқди. Бир неча енгил ҳаракатлар орқали уларнинг олдига етиб борди. Олим аёлларнинг бирига трубани ушлаб олишга ёрдам берди. Чунки олов ва тутун таъсиридан у ерда туриш имконсиз эди.

    Ўт ўчирувчилар нарвонни қўйишга улгуришди. Фаррош йигит уларнинг тушишига ёрдам берди.

    Агар йўловчиларнинг бири бу ҳодисани тасвирга олмаганида ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқатмаганида бу жасорат ҳақида ҳеч ким билмаган бўларди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates