Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонга боришни режалаштираётганларга мурожаат билан чиқди

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонга кириш ва чиқишда фуқароларимизга барча зарур ҳужжатларни ўзлари билан олиб юришни тавсия қилади.

    Маълум қилинишича, Қозоғистон Республикасига кириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилган.

    Шу муносабат билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонга кириш ва чиқишда фуқароларимизга барча зарур ҳужжатларни ўзлари билан олиб юришни тавсия қилади.

    Шу билан бирга, Ўзбекистон-Қозоғистон ёки Россия-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишда нафақат Қозоғистонга, балки Россия Федерациясига ҳам киришда ҳеч қандай тўсиқлар йўқлигига олдиндан ишонч ҳосил қилиш лозим.

    Чунки Россия ва Қозоғистон ўртасидаги маъмурий ва жиноий ишлар бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги келишувларга мувофиқ Қозоғистоннинг ваколатли органлари Россия Федерациясининг миграция ва бошқа қонун ҳужжатларининг бузилиши ёки тўланмаган жарималар мавжудлиги бўйича текширув ўтказади.

    Агар Россия Федерациясида бўлиш даврида қайд этилган қоидабузарлик ёки тўланмаган жарима аниқланса, Қозоғистон томони Ўзбекистон фуқаросининг Қозоғистонга кириши ёки чиқишини тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.

    Шу муносабат билан, Қозоғистонга кириш ва чиқиш билан боғлиқ муаммолар юзага келмаслиги учун Ўзбекистон фуқароларига Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Миграция масалалари бўйича бош бошқармасининг расмий веб-сайти «Хизматлар» бўлимида махсус онлайн шаклни тўлдириш орқали Россияга кириш учун таъқиқ мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш тавсия этилади

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates