Петербургдан Самарқандга учаётган самолётда носозлик чиқди

    Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан Самарқандга учаётган самолётда носозлик чиққанлиги сабабли Москвадаги Внуково аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди.

    Қайд этилишича, Санкт-Петербургдан Самарқандга учаётган Utair самолёти стабилизаторида кузатилганносозлик туфайли лайнер Москванинг Внуково аэропортига фавқулодда қўнди.

    Маълумотларга қараганда самолёт бортида 173 нафар йўловчи бўлган.

    Ҳозирча самолёт билан боғлиқ бошқа маълумот келтирилмаган.