Ўзбекистон аэропортларида маймунчечак касаллигининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда

    Ўзбекистон Республикаси бош давлат санитария врачининг тегишли кўрсатмаси асосида мамлакатимиз аэропортларида қатор санитария-тарғибот тадбирларини ўтказиш режалаштирилди.

    Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" хабар берди.

    Қайд этилишича бош давлат санитария врачининг "Чет элдан маймунчечакнинг кириб келишининг олдини олиш ва тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирларини ташкил этиш тўғрисида"ги кўрсатмаси асосида мамлакатимиз аэропортларида қатор санитария-тарғибот тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.

    Жумладан, фуқаро авиацияси объектларининг Санитария-эпидемиология осойишталиги маркази билан биргаликда 20-21 август кунлари аэропортлар тиббиёт ходимлари учун маймунчечак касаллигининг этиологияси, клиник кўриниши, эпидемиологияси, диагностикаси ва олдини олиш бўйича семинарлар ўтказиш режалаштирилган.

    Шунингдек, республикамизнинг барча халқаро аэропортларида маймунчечак касаллигининг олдини олишга қаратилган санитария-тарғибот ишлари кучайтирилди. Хусусан, аэропорт ходимларига ушбу касаллик ҳақида соддалаштирилган шаклда маълумот берилади ва баъзи аломатлар визуал тарзда қандай намоён бўлиши тушунтирилади. Бундан ташқари, санитария-карантин хизмати томонидан аэропортларда ҳаво ҳарорати юқори бўлган йўловчиларни масофадан туриб аниқлайдиган тепловизорлар ўрнатилади.

    "Uzbekistan Airports" АЖнинг Тиббий таъминотни ривожлантириш департаменти ЖССТ маълумотларига таяниб, ушбу касалликнинг янги штамми асосан Ўзбекистон билан тўғридан-тўғри рейслар билан боғлиқ бўлмаган Африка мамлакатларида тарқалаётганини таъкидлади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates