Пиёдалар билан содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисалари: муаммо ва ечим

    Мамлакатимизда сўнгги йилларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш соҳасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

    Шу билан бирга, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, инсонлар ўлимга олиб келган йўл-транспорт ҳодисаларининг сони ҳали ҳам юқори бўлиб, биргина Тошкент шаҳрининг ўзида 2023 йилнинг 6 ойида 29 та пиёдалар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари содир этилган. Ушбу рақамлар автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини таъминлаш кечиктириб бўлмайдиган вазифалардан бири эканлигини кўрсатмоқда.

    Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелда “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори аҳамият касб этмоқда.

    Қарорга кўра, йўл ҳаракати қоидалари асосларини болаликдан сингдиришни йўлга қўйиш, ушбу амалиётни мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларида жорий этиш; йўл ҳаракатини ташкил этишни тўлиқ рақамлаштириш, ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимига инновацион педагогик технологияларни жорий қилган ҳолда, ўқув жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш устувор вазифалар сифатида белгилаб берилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб Жамоат хавфсизлиги университетида йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилди. Тайёрланаётган кадрлар билимли, етук касбий тайёргарликка эга бўлиши ўта муҳим ҳисобланиб, Университет профессор-ўқитувчиларига юксак маъсулият юклайди.

    Жамоат хавфсизлиги университетида ташкил этилган “Пиёдалар билан содир етилаётган йўл-транспорт ҳодисалари: муаммо ва ечимлари” мавзусида ташкил этилган республика илмий-амалий конференциясидан кўзланган мақсад, юқорида келтирилган муаммоларни назарий ва амалий тадқиқ қилиш, йўлларда пиёдалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш ва бунинг учун инновацион технологияларни жорий этиш каби муҳим вазифаларни ҳал этишга қаратилган. Шунингдек, мавжуд муаммоларни ечишда илмий ва амалий ёндошиш кўникмаларини шакллантириш ҳамда соҳадаги мавжуд муаммолар бўйича ечим ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

    Ушбу конференцияда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси, ИИВ Академияси, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Тошкент шаҳридаги Турин политехника универсиети, Тошкент давлат транспорт университети, ФВВ Академияси, Чирчиқ олий ҳарбий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза маркази вакиллари бевосита ўз илмий мақолалари билан иштирок этди.

    Мавзулар юзасидан профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар ҳамда етакчи мутахассисларнинг фикрлари эшитилиб, соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган зарур илмий ва амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Конференция баҳс-мунозараларга бой ва қизиқарли тарзда ўтди.

    Конференция якунида Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи полковник Мирзаюсуп Рустамбоев сўзга чиқиб, соҳада мавжуд муаммолар кенг мунозаралар билан таҳлили қилинганлиги, муаммоларнинг инновацион ечимлари бўйича ишончли таклиф ва тавсиялар тақдим этилганлигини таъкидлади.

    Дониёр АХМЕДОВ,

    техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates