Фирибгарлар энди ички ишлар органлари раҳбарлари номидан қўнғироқ қилмоқда

    Сўнгги вақтларда янги турдаги киберфирибгарлик оммалашмоқда.

    Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

    Маълум қилинишича, фирибгарлар томонидан ҳуқуқ-тартибот идоралари, хусусан ички ишлар органлари раҳбарлари номидан телеграмда сохта аккаунт очган ҳолда фуқароларга турли мурожаатлар юборилмоқда.

    Бунда фирибгарлар Ўзбекистондаги алоқа компания рақамларидан чиққани кўрингани билан, аслида улар хориждан қўнғироқ қилаётган бўлади. Турли маълумотларни кўрсатиш орқали фуқаролардан ёлғон сабабларни кўрсатиб банк пластик картаси рақамларига эга бўлишмоқда ва карта ичидаги пулларни ечиб олишмоқда.

    "Огоҳ бўлинг! Тизимдаги бирор бир раҳбар сизга телеграм орқали мурожаат қилмайди ҳамда сиздан ўз ҳисобингиздан пулни бошқа ҳисобга қўйишингизни, нақд кўринишида кимгадир тақдим этишингизни сўрамайди", - дейилади огоҳлик хабарида.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates