Видеода темир йўлни тақиқланган сигналда кесиб ўтишга уринаётгани, автомобиль тиқилиб қолгани, машина эгаси ва бошқа ҳайдовчилар эса машинани бўшатишга ҳаракат қилгани, аммо бу ҳаракатлар муваффақиятсиз бўлгани акс этган.
“Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 15 декабрь куни Далагузар–Назарбек темир йўл кесишмасида содир бўлди.
Қайд этилишича, ҳайдовчи тақиқловчи белгиларга эътибор бермай темир йўлни кесиб ўтишга ҳаракат қилган, бунинг оқибатида эса хавфли вазият юзага келган.
Шу билан бирга, юк поездининг машинисти йўлларда тиқилиб қолган машинани кўриб, дарҳол шошилинч тормозлашни фаоллаштирди. Бироқ юк поездининг 800 метрдан 1000 метргача бўлган тормоз масофаси ҳисобга олинса, тўқнашувнинг олдини олишнинг иложи бўлмади. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмади.
Ушбу ҳолат, айниқса ёмон об-ҳаво шароитида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш муҳимлигини эслатди.
"Ҳурматли ҳайдовчилар, келажакда бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун темир йўл кесишмаларидан ўтаётганда эҳтиёт бўлишингизни илтимос қиламиз! Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳар биримизга боғлиқ", дейилади хабарда.