Қорли об-ҳаво сабаб Тошкентда метродан фойдаланувчилар 10-12 фоизга ортди

    Қор ёғиб йўллардаги музламалар натижасида бугун Тошкент метрополитенидан фойдаланувчи кунлик йўловчиларнинг сони ўткан кунларга нисбатан 10-12 фоизга ортгани кузатилмоқда.

    Тошкент метрополитени матбуот хизмати бу бўйича кунлик статистикани маълум қилди.

    Тиғиз вақтларда оралиқ интерваллари эса қуйидагича ташкил қилинмоқда:

    • «Чилонзор» йўналишида 1,5-2 дақиқа;
    • «Ўзбекистон» йўналишида 3 дақиқа;
    • «Юнусобод» йўналишида 4 дақиқа;
    • «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишида эса 8 дақиқа.

    Шунингдек, йўловчилар сонининг ортиши сабаб тиғиз вақтларда метрополитенда мавжуд бўлган барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда. Мавжуд 50 та метро бекатларда масъул ходимлар бириктирилган. Бундан ташқари, заҳира поездлари ҳам шай ҳолатда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates