Президент ҳамда номдор давлат стипендиялари ғолиблари аниқланди

    Таълим 22 декабр 2022 4022

    2022/2023-ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари бакалавриат босқичининг 566 нафар талабаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларига муносиб кўрилди.

    Рўйхат қуйидаги иловаларда:

    Президент давлат стипендияси — 72 нафар;

    Ислом Каримов номли давлат стипендияси — 100 нафар;

    Навоий номли давлат стипендияси — 234 нафар;

    Беруний номли давлат стипендияси — 95 нафар;

    Улуғбек номли давлат стипендияси — 26 нафар;

    Ибн Сино номли давлат стипендияси — 22 нафар;

    Имом ал-Бухорий номли давлат стипендияси — 3 нафар;

    Ибройим Юсупов номли давлат стипендияси — 8 нафар;

    Тўлепберген Қаипбергенов номли давлат стипендияси — 6 нафар.

    Президент давлат стипендияси танловида иштирок этиб, суҳбат босқичига тавсия этилмаган талабалар ректор томонидан тасдиқланган сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 3 бараваридаги бир марталик пул маблағи билан мукофотланади.

    Шунингдек, номли давлат стипендиялари танловларида қатнашиб, совриндор бўлолмаган талабалар ҳам сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 2 бараваридаги бир марталик пул маблағи билан рағбатлантирилади.