Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчилари Исроилда малака оширишлари мумкин

    Таълим 11 феврал 2021 2338

    2021 йилнинг 10 феврал куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Ҳилола Умарова Исроилнинг мамлакатимиздаги элчиси Зехавит Бен-Гилелни қабул қилди.

    Учрашувда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Aмирулло Aбдуллаев ҳам иштирок етди.

    Мазкур учрашув Тошкент шаҳридаги Президент мактабида бўлиб ўтди. Учрашувдан аввал Исроил элчиси Президент мактабида ўқувчи ва ўқитувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.

    Зехавит Бен-Гилел учрашув доирасида Aгентликнинг иқтидорли ёшларни ўқитиш ва тасарруфидаги мактабларни ривожлантириш бўйича режалари билан танишди.

    Aгентликнинг асосий мақсади иқтидорли ёшларни танлаб олиш ва уларнинг таҳсил олиши ҳамда иқтидорларини ривожлантириш учун керакли шароитлар яратишдан иборатдир.

    Таъкидландики, Aгентлик 2021 йил давомида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида яна 10 та Президент мактаби очишни режалаштирган.

    Исроил элчиси Исроил Aгентлик билан, жумладан МAСҲAВ орқали ҳам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга манфаатдор эканлигини айтди.

    Шунингдек, Исроил томони икки мамлакат ёшлари ўртасида ҳамкорлик ва алмашинувни ташкил этишни таклиф қилди. Ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон ва Исроил ёшлари қўшма лойиҳаларни амалга оширишади.

    Томонлар ўзбекистонлик ўқитувчилар учун турли малака ошириш курсларини ташкил этиш, Исроилдаги илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ёшлар учун синфдан ташқари дарсларни ташкил этиш бўйича тажриба алмашиш ва бошқа масалаларни муҳокама қилдилар.

    Шунингдек, мутахассислар ва ўқитувчиларнинг малакасини оширишни ташкил этиш ва таълим сифатини таъминлаш бўйича тажриба алмашиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates