Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний бугун давлат ташрифи билан мамлакатимизга келади. Олий даражадаги музокаралар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Мулоқотда Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Президенти Давлат Эрмитажига ташриф буюрди
Санкт-Петербургдаги норасмий учрашувнинг маданий дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарлари билан биргаликда “Эрмитаж” давлат музейига ташриф буюрди.








