Президент томонидан “Фазовий маълумотлар тўғрисида”ги қонун имзоланди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Фазовий маълумотлар тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–702-сон, 23.07.2021 й.) имзоланди.

    Қонунга мувофиқ, фазовий маълумотлар фазовий объектлар тўғрисидаги, уларнинг жойлашуви, шакли, хоссалари хақидаги маълумотлардан иборат.

    Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фазовий маълумотлар соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

    Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантиришга доир фаолиятнинг мувофиқлаштириш мақсадида Кадастр агентлиги ҳузурида Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади.

    Фазовий маълумотлар базавий ва соҳага оид фазовий маълумотларга бўлинади.

    Фазовий маълумотлар ва метамаълумотлар давлат органларига ўз ваколатларини амалга ошириши учун – беғараз асосда, бошқа фойдаланувчиларга эса – Кадастр агентлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган миқдорлардаги ҳақ эвазига тақдим этилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates