Президент замонавий тиббиёт марказини бориб кўрди

    Ҳукумат 18 март 2023 6980

    Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги “M-Clinic” кўп тармоқли тиббиёт марказини бориб кўрди.

    Бу клиникани мамлакатимиз тиббиётида янги босқич дейиш мумкин. 202 миллион долларлик лойиҳа эвазига 6 та бино бунёд этилиб, энг замонавий шароитлар яратилган. Тиббий технологиялар Германиянинг KBV GmbH & Co. KG компанияси томонидан лойиҳалаштирилган.

    Муассасада катталар учун 95 та ва болалар учун 33 та стационар ўрин, 1 минг 400 та қатновга мўлжалланган поликлиника ташкил этилган. Улар яқин ойларда ишга туширилади. Умуман, тиббиёт марказида 50 та тор мутахассислик бўйича хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.

    Хусусан, марказда кардиология, ангиография, травматология, нейрохирургия, гинекология ва урология бўйича 5 та жарроҳлик хонаси бўлади. Уларда йилига 5 мингта юқори технологияли операцияларни амалга ошириш мумкин. Илғор ускуналар кам кесиш ва тез реабилитация қилиш имконини беради.

    Давлатимиз раҳбари бу шароитлар билан синчиклаб танишди. Марказни муайян йўналишлар бўйича таянч муассасага айлантириш, бу ердаги тажриба асосида шифокорлар малакасини ошириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

    Мажмуада беморларнинг яқинлари учун 120 ўринли меҳмонхона ҳам барпо этилган.

    Хусусий тиббиёт ривожига яратилган имкониятлар натижасида юртимизда нодавлат шифо масканлари сони 8 мингтадан ошган. Улар шуғилланиши мумкин бўлган тиббий йўналишлар 50 тадан 129 тага кенгайтирилган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates