Президентимиз Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида нутқ сўзламоқда

    Ҳукумат 9 ноябр 2023 1396

    Давлатимиз раҳбари саммит умумий тараққиёт йўлида кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга бўлган қатъий интилишнинг яққол далили эканини таъкидлади.

    "Бугун кўз ўнгимизда дунё сиёсий архитектураси том маънода ўзгармоқда ва глобал қайта қурилиши содир бўлмоқда.

    Бу мураккаб жараёнларда ўзининг катта ўрнига эга бўлган Ташкилотимиз давлатлари биргаликда ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилиши, вужудга келаётган хавф-хатарларга қарши самарали ечимлар топиши муҳимдир.

    “Ҳамкорликда иқтисодий барқарорлик ва тараққиёт сари” шиори остида ўтаётган саммитимизда сиз, азиз ҳамкасбларим билан кўп томонлама алоқаларимизни янги босқичга олиб чиқиш ва энг долзарб масалалар бўйича батафсил фикр алмашамиз.

    Ташкилотимиз аъзоларини муштарак тарих ва муқаддас ислом динимиз, бой маданият ва ўхшаш қадриятлар чамбарчас боғлаб туради.

    Ярим миллиард аҳоли яшайдиган кенг минтақамиз савдо-иқтисодий, саноат, инвестиция ва инновациялар, транспорт соҳаларидаги алоқаларни ривожлантиришда катта салоҳиятга эга", - деди Президент.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates