Президентликка номзод Нарзулло Обломуродов Тошкент вилоятида

    Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов Тошкент вилояти Олмалиқ шахрида сайловчилар билан учрашувди.

    Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродовнинг Тошкент вилояти Олмалиқ шахрида сайловчилар билан учрашуви бошланди.

    Тадбирда номзод ҳақида тўлиқ маълумот берилди.

    Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашувда Ўзбекистон Экологик партиясидан Президентликка номзод Нарзулло Обломуродов аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш, илғор хорижий тажрибалар асосида узлуксиз таълимнинг сифат даражасини кўтариш, илм-фан ривожини жадаллаштириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларга ҳам тўхталди.

    – Ушбу вазифаларга эришиш мақсадида, тиббиёт соҳасида “Соғлом муҳит – инсон саломатлиги!” шиори остида аҳоли саломатлигини сақлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш, фуқароларнинг ўртача ҳаёт давомийлигини оширишга хизмат қилувчи тиббиёт соҳасидаги ҳуқуқий база такомиллаштирилади, – деди Нарзулло Обломуродов. – Рақамли тиббиётнинг асосий инфратузилмасини яратиш, тиббиёт соҳасининг моддий-техник базасини кучайтириш, тиббий техника ва дори-дармон ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси оширилади.

    Шунингдек, дастурда санитария-эпидемиология соҳасида потенциал хавф-хатарларни прогноз қилиш, баҳолаш, юқумли касалликлар табиий ўчоқлари устидан эпидемиологик мониторинг ва эпидемияга қарши профилактик тадбирлар мажмуи амалга оширилиши белгиланган. Аҳолининг кам таъминланган қатламлари ва экологик номақбул ҳудудлар аҳолиси учун ижтимоий тиббий хизмат кўрсатишнинг ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши белгиланган.

    Шунингдек, учрашувда Нарзулло Обломуродов ўз сайловолди дастурида белгиланган Оролбўйи ҳудуди муаммоларини ечишга қаратилган “Мўйноққа мадад” хайрия веломарафони, “Дарахт экинг” акцияси, экологик инновациялар ва яшил технологиялар танлови каби йирик лойиҳалар ҳақида тўхталди. Шу кунларда вилоятда жорий йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига пухта тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида фикр билдирилди.

    Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

    "Янги Ўзбекистон" мухбири

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates