Шунингдек, Америка Қўшма Штатлари Конгресси аъзолари Трент Келли ва Дэрин Лахудни қабул қилиш режалаштирилган.
Ҳафта давомида ҳудудларда амалга оширилаётган қурилиш ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишиш мақсадида Президентимизнинг Самарқанд вилоятига бориши кутилмоқда.
Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари ҳафта давомида мамлакатимизни иқтисодий ва ижтимоий ривожига бағишланаган бир қатор йиғилиш ва муҳокамаларни ўтказади.