ТДЮУ талабалари илк маротаба халқаро юридик фирмаларда стажировка ўтайди

    Таълим 18 декабр 2020 10367

    Тошкент давлат юридик университети ҳамда Нидерландия Қироллигининг “Grotius Chambers” халқаро юридик ва консалтинг фирмаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

    Шу муносабат билан ZOOM платформаси орқали ўтказилган маросимда ТДЮУ ректори Раҳимжон Хакимов, “Grotius Chambers” халқаро юридик ва консалтинг фирмасининг ҳамкор директорлари Томас Жон ва Марин Вейсьер ҳамда университетнинг маъсул ҳодимлари иштирок этди.

    Маросимда таъкидланганидек, меморандумга кўра юридик ва бизнес консалтинг хизматлари кўрсатишни халқаро даражада олиб чиқиш, юридик клиника фаолиятини такомиллаштириш ва ТДЮУ қошида медиация марказини ташкил этиш, қўшма бизнес-медиация ва низоларни муқобил ҳал қилиш бўйича воситачилик хизматларини кўрсатиш, янги инновацион ечимлар ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилади.

    Шунингдек, “Grotius Chambers” билан ҳамкорликда ТДЮУ талабалари ва ёш мутахассислар учун ҳалқаро ҳуқуқ бўйича ўқув ва таълим дастурлари ташкил этилади.

    ТДЮУ талаба ва профессор-ўқитувчиларининг “Grotius Chambers” томонидан тақдим этиладиган ўқув семинарлар, стажировкалар ва бошқа курсларда қатнашишини таъминлаш билан бирга ҳамкорликда қўшма тадқиқотлар ўтказиб, натижаларни нашр этиши учун махсус тармоқ яратилади.

    2021 йилдан ТДЮУ талабалари учун “Халқаро юридик консалтинг фирмасини очиш” тартибини ўргатувчи махсус курс очилиб, унда машғулотларни ўтказиш учун “Grotius Chambers”нинг малакали адвокатлари жалб этилади.

    Бундан ташқари, Рro bono йўналишида ва медиация марказ яратиш бўйича ҳам “Grotius Chambers” томонидан Европа иттифоқи университетлари ва уларнинг юридик клиникалари билан ТДЮУ ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилади.

    Маросимда меморандум доирасидаги вазифаларни амалга ошириш бўйича келгусидаги режалар ҳам белгилаб олинди.

    Маълумот учун, “Grotius Chambers” халқаро юридик ва консальтинг фирмаси 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, Нидерландиянинг Гаага шаҳридаги Савдо-саноат палатасида рўйхатдан ўтган. Юридик фирманинг асосий фаолияти ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, нодавлат ташкилотлар ва хусусий тадбиркорларга юқори сифатли трансчегаравий ҳуқуқий, сиёсий ва адвокатлик хизматларини тақдим этиш, шунингдек халқаро даражадаги одил судловга самарали киришга кўмак беришдан иборат.

    Тошкент давлат юридик университети

    Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates