Пуан Махарани бобоси изидан Самарқандга борди

    Халқаро ҳамкорлик 10 сентябр 2022 958

    Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммитида иштирок этиш учун юртимизга келган Индонезия Халқ вакиллари Кенгаши раиси Пуан Махарани бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди.

    Меҳмонларни Самарқанд темирйўл вокзалида вилоят ҳокими Э.Турдимов кутиб олди ва шу ернинг ўзида қисқа мулоқот бўлиб ўтди.

    Мулоқот давомида Пуан хонимнинг бобоси, Индонезиянинг биринчи президенти жаноб Сукарно 1956 йилнинг сентябрь ойида юртимизга ташриф буюриб, буюк муҳаддис Имом Бухорий қабрини зиёрат қилган биринчи хорижлик давлат арбоби бўлганлиги алоҳида мамнуният билан ёдга олинди. Пуан Махаранининг Самарқандга ташрифи сентябрь ойига тўғри келганлигида ҳам рамзий маъно борлиги қайд этилди.

    Мулоқот давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик ва дўстлик алоқалари тарихи бир неча асрларга бориб тақалишини таъкидлаб, бу алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва кенг қамровда давом эттириш юзасидан фикр алмашилди. Жумладан, туризм соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар билдирилди. Индонезияликларнинг Самарқандга зиёратини ташкил этиш орқали кичик ҳаж тур пакетини ташкил этиш ҳар томонлама манфаатли бўлиши қайд этилди.

    Пуан хоним Самарқанд билан танишувчи Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилишдан бошлади. Бу ерда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.

    Шунингдек, меҳмонлар “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида бўлди. Университет ректори, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлигида университетда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Ўзаро ҳамкорликни, хусусан туризм бўйича икки томон учун манфаатли тур пакетларни ташкил этиш бўйича мулоқот ўтказилди.

    Индонезия делегациясининг ташрифи давом этмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates