2024 йил 21 март куни А-373 «Тошкент – Ўш» автойўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м. гача пасайиши, шамол тезлиги 18 – 23 м/с гача кучайиши натижасида автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келишига олиб келиши мумкин.
2024 йил 21-27 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.