«Қамчиқ» довонидаги автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келишига мумкин

    Ўзгидромет тезкор гидрометрологик ахборот тарқатди: кучли ёғингарчилик, туман, автойўлда яхмалак ва қор кўчиш хавфи

    2024 йил 16-17 февраль куни А-373 «Тошкент-Ўш» автойўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти вагти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м.гача пасайиши, шамол тезлиги 18 - 23 м/с гача кучайиши натижасида автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келишига мумкин.

    Шунингдек, 16-22 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

    Жумладан:

    - Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;

    - Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;

    -Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;

    -Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;

    - Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

    - Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.