Қайд этилишича, ушбу "Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши мониторингини автоматлаштириш" қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилди. Натижада шаҳар атрофида атмосфера ҳавоси сифатини комплекс кузатишга хизмат қиладиган ҳаво мониторинги станцияларидан иборат "ҳалқа" ҳосил бўлди. Маълумотлар куннинг қисми, мавсум ва метеорологик шароитга қараб ифлослантирувчи моддалар концентрациясининг умумий ҳолати ва тенденцияларини баҳолашга имкон беради.
Шунингдек, "ҳалқа" бўйлаб мониторинг тизими шаҳарнинг қайси ҳудудлари зарарли моддалардан кўпроқ таъсирланиши мумкинлигини прогноз қилиш имконини яратади. Автоматик станциялардан олинган маълумотларни таҳлил қилиш шаҳарсозлик тадбирларини режалаштириш, районлаштириш ва экологик вазиятни яхшилаш стратегиясини ишлаб чиқиш учун муҳим ҳисобланади.
Маълумот учун, лойиҳа бошланганидан буён Ўзбекистонда 23 та автоматик ҳаво мониторинги станциялари ўрнатилди ва бу станциялар monitoring.meteo.uz миллий платформасининг ягона маълумотлар базасига уланди.








