Қандай маҳсулотлар саратон юзага келишига олиб келади?

    Соғлом овқатланиш саратон хавфини камайтиришга ёрдам беради. Бу ҳақда онколог Евгений Черемушкин айтиб ўтди.

    Шифокорнинг сўзларига кўра, саратон эҳтимолини минималлаштириш учун ёғли ва шўр овқатларни истеъмол қилишни чеклаш, шунингдек, парҳезга кўпроқ кўкатлар ва сабзавотларни қўшиш керак.

    “Дудланган гўшт, ёғли ва шўр овқатларни истеъмол қилишни камайтиринг. Бундай маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш сурункали касалликлар билан боғлиқ муаммоларга билвосита таъсир қилади, бу эса ўз навбатида саратонга олиб келиши мумкин”, деб тушунтирди Евгений Черемушкин.

    Шифокор, шунингдек, озиқ-овқат консервантлари учун ишлатиладиган кимёвий моддалар ҳам ўсма пайдо бўлиш хавфини оширишини таъкидлади.

    Мутахассис глюкоза универсал энергия манбаи эканлигини, аммо парҳезда шакарнинг ортиқча бўлиши ҳам саратон ривожланишига олиб келишини таъкидлади, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates