Қарши давлат университетида талабалар учун онлайн тизим ишга туширилди

    Айни кунларда Қарши давлат университетида янги ўқув йилига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

    Хусусан, олий таълим муассасасида талабаларни турар жой билан таъминлаш бўйича алоҳида штаб тузилиб, ижара хонадонларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, талабаларнинг дарс қилишлари, дам олишлари учун яратилган шароитлар, ижарага қўювчи оиланинг ижтимоий-маънавий аҳволи ўрганилмоқда.

    Ташрифлар давомида хонадон эгаларига ижара шартномаси тузиш тартиби, унинг афзалликлари ҳақида батафсил тушунча берилмоқда. Шунингдек, университет талабалар турар жойлари ҳам талабаларни кутиб олиш учун шай ҳолатга келтирилди. Яқинда олийгоҳ маъмурияти томонидан талабалар учун муносиб шароит ва қулайлик яратиш мақсадида ўзига хос янгиликка қўл урилди. Эндиликда университет ёшлари онлайин платформаси орқали талабалар турар жойларига жойлашиш учун онлайн шаклда ариза топширишлари мумкин.

    — Талабаларни турар жой билан таъминлаш жараёнининг рақамлаштирилганлиги, ёшларнинг вақт сарфламасдан, ортиқча оворагарчилик ва қоғозбозликсиз, тез ҳамда осон ётоқхонага жойлашиш имкониятини яратади, — дейди олийгоҳнинг талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Умиджон Холмуродов. — Ушбу янги онлайн платформанинг афзаллик жиҳатлари шундаки, унда ётоқхона олиш учун аризаларни онлайн юбориш, тасдиқлаш ва рад этиш жараёнини кузатиб бориш ҳамда СМС хабарномалар олиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни устувор равишда жойлаштириш, шаффофликни таъминлаш мақсадида тўловларни онлайн шаклда амалга ошириш ва факультетлар учун ажратилган бўш жойларни онлайн кўриш каби қатор қулайликлар мавжуд.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates