Қашқадарёда 95 тонна буғдойни талон-торож қилган мансабдорлар фош этилди

    Мазкур ҳолатлар юзасидан жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Қашқадарё вилоят бошқармалари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, «Дунё-М» АЖ агрономи Х.З. ва цех бошлиғи М.Р. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Ю.А.га ҳар бир килограмм буғдойни 2,9 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 95 минг кг.ни 275,6 млн сўмга сотаётган вақтда ашёвий далил билан ушланди.

    Шунингдек, терговга қадар текширувда аниқланишича, ноқонуний равишда сотилган 95 минг кг буғдойнинг 65,9 минг кг.ни гўёки, жамиятга қарашли «Шайхали» қўрғончасидаги элеваторга топширилгани ҳақида сохта ёзувлар киритиш орқали жиноятни яширишга уринишгани аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.