Божхона қўмитасининг «Toshkent-AERO» ихтисослаштирилган божхона комплекси ҳамда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда қонуний бўлмаган дори воситалари олиб кирилишининг олди олинди.
Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида 30 ёшли фуқаро ўз номига Кореядан юборилган жўнатмани қабул қилиб олаётган вақтда қўлга олинди.
Ҳужжатларда спорт озуқаси сифатида расмийлаштирилган жўнатма текширувдан ўтказилганда, унда 1200 дона прегабалин моддаси сақловчи кучли таъсир қилувчи капсулалар яширилгани маълум бўлди.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.








