Қашқадарёдаги ишсиз ёшлар нефть ва газ соҳасига ўқитилмоқда

    Энергетика 12 январ 2022 1194

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг октябрь ойида Қашқадарёга сафари чоғида вилоятдаги ишсизлар ва ёшларни касб-ҳунарга ўқитишнинг мутлақо янги тизими жорий этилишини маълум қилиб, бу борада «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевга топшириқлар берган эди.

    Давлат раҳбари томонидан ҳудуддаги барча касб-ҳунар марказларини иккита энг йирик корхона – Шўртан газ кимё мажмуаси ва Муборак газни қайта ишлаш заводига бириктирилиши бўйича кўрсатмалар берилди.

    Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида айни пайтда «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

    Натижада вилоятнинг Ғузор ҳамда Деҳқонобод туманларида аҳолининг ишсиз ва иш қидираётган қатламини касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил этилди.

    Ўқув курсларида таҳсил олаётган фуқаролар ҳозирда талаб юқори бўлган соҳалар кесимида тасдиқланган ўқув дастурлари асосида «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимидаги нефть ва газ корхоналарининг малакали мутахассислари томонидан касбга тайёрланяпти.

    Шунингдек, курс иштирокчилари ўз мутахассисликлари бўйича амалиёт ишларини «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти тизмидаги корхоналарда амалга оширишади, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates