Шу йил 15 май куни мактаб таълимида амалга оширилган ислоҳотлар ва келгусидаги асосий вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида Президентимиз ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, тўғри тарбиялаш, зарарли таъсирлардан асраш ҳам долзарб масалалардан эканини таъкидлади.
Пойтахтимизда бўлиб ўтган Иккинчи Хитой–Ўзбекистон таълим форуми ҳамда касбий таълим альянсининг биринчи йиғилиши икки давлат ўртасида кадрлар тайёрлаш ва замонавий таълим технологияларини жорий этиш бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлади.
2030 йилгача 9-синф битирувчиларининг техникумлар билан қамрови 29 фоиздан 50 фоизга, дуал таълим (иш жойида ўқитиш) улуши эса 9 фоиздан 40 фоизга етказилади.
Президентнинг «Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланди.
Ҳукумат қарори (614-сон, 30.09.2025 й.) билан “Техникумларда хорижий таълим ташкилотлари иштирокида қўшма таълим дастурларини жорий қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Давлатимиз раҳбари техникумдаги муаллим ва усталарнинг малакасини, жамиятдаги мавқеини ошириш бўйича ҳам янги ташаббусларни илгари сурди.
Мулоқотда дуал таълим билан қамров 5 баробар оширилиши таъкидланди.
Бир йил ичида 100 та техникумда Германия, Швейцария, Хитой, Корея, Британия каби давлатларнинг таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, уларнинг энг илғор касбий таълим дастурлари жорий қилиниши белгиланди.
Ҳукумат қарори (527-сон, 20.08.2025 й.) билан “Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
2025 йил 1 ноябрдан малакасини ошириш ва касбга қайта тайёрланиш истагидаги шахсларга қўшимча таълим олиш учун “касб ваучери” бериш тартиби жорий этилади.