Элчи «QFFD» билан ҳамкорликда Самарқанддаги Бибихоним масжидини реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилаётгани учун Қатар томонига миннатдорлик билдирди.
Учрашув давомида таълим, соғлиқни сақлаш, ва иқтисодий имкониятларни кенгайтириш йўналишларида қўшма лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама этилди.
Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида олиб борилаётган кенг кўламли ишларда хорижий ҳамкор сифатида Қатар тараққиёт жамғармасини жалб этишга келишилди, деб хабар беради «Дунё» АА.